Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда самолёт ниқобсиз йўловчи туфайли фавқулодда қўндирилди
Японияда маҳаллий Peach Aviation авиакомпаниясининг самолёти тиббий ниқоб тақишни рад этган йўловчи туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар берди.
Лайнер шимолий Хоккайдо префектурасидаги Кусиро аэропортидан мамлакат ғарбидаги Кансай аэропортига парвоз қилган. Самолёт бортида 124 нафар йўловчи бўлган. Ҳаво кемасининг парвози вақтида самолёт экипажи йўловчилар орасида ҳимоя ниқоби бўлмаган кишини пайқаб қолган.
Компания ходимлари қоидабузардан хавфсизлик чораларига риоя қилишни сўрашган, аммо у бунга рози бўлмаган. Бундан ташқари, NHK’нинг ёзишича, йўловчи ёнида ўтирган ва ниқобда бўлмаган одамнинг ёнида бўлишни истамасликлари ҳақида маълум қилган кишиларга бақирган, унга огоҳлантириш хати юборилиши ҳақида айтган экипаж аъзоларига эса таҳдид қилган.
Шундан сўнг экипаж сардори муаммо туғдирган йўловчини тушириб юбориш учун самолётни Япония денгизи соҳилидаги Ниигата аэропортига қўндиришга қарор қилди. Мамлакат Транспорт вазирлигининг таъкидлашича, бу ниқоб билан боғлиқ ҳодиса туфайли биринчи марта режадан ташқари қўниш бўлди.
Мажбурий қўниш амалга оширилганидан сўнг йўловчилар манзилга етказиб қўйилди. Улар Кансайга бир кун кейин кечикиб етиб келишди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
18:57 / 15.06.2026