Ўзбекистон | 07:57 / 14.09.2020
34604
2 дақиқада ўқилади

Чинозда юз берган ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 00:10ларда, Тошкент вилояти Чиноз тумани, Кўтарма МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 858-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Т.С. хавфсизлик камарини тақмасдан “Нексия-3” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган, хавфсизлик камарини тақмаган Ф.Н. бошқарувидаги ”Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 34 ёшли Т.С., “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари, 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, “Ласетти” русумли автомобиль йўловчилари, 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли Ю.Ҳ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини, ҳайдовчилар хавфсизлик камаридан фойдаланишларини ва йўловчиларни ҳам огоҳлантиришларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид