«Сергели» метро линиясидаги 5та бекатда қурилиш ишлари тугатилди, уларда қоплама ишлари амалга оширилмоқда
Ер ости ишлари тугатилган. 1400дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган.
«Сергели» метро линиясида қурилиш жараёнида 100 фоиз темир-бетон конструкция ишлари бажарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Сергели» йўналиши «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» бекатларидан иборат. Ҳозир қурилиш жараёнида 100 фоиз темир-бетон конструкция ишлари бажарилган. Ер ости ишлари тугатилган. 1400дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган.
Айни кунларда ер усти метро линияларида темирйўл панжараларини ўрнатиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқорида таъкидлаб ўтган бекатларда қурилиш ишлари тугатилиб, айни чоғда уларда қоплама ишлари амалга оширилмоқда.
Бу йўналишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, оралиқ масофа 6,9 километрни ташкил этади ва Сергелининг зич жойлашган аҳолисига қулайлик яратади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024