Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонада
ЙТҲ бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 13 сентябрь куни соат 01:30да Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобил йўлининг 37-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, Оқдарё туманида яшовчи, 31 ёшли Б.А.нинг бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан унинг олд томонида ҳаракатланиб кетаётган, Нарпай туманида яшовчи, 54 ёшли Ў.Ш.нинг бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли автомашинанинг орқа томонидан бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, Lacetti русумли автомашина йўловчилари, 55 ёшли Б.Ж. ва 49 ёшли А.А. турли даражада тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган. Бундан ташқари, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси Б.А. олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026