Ўзбекистонда январь-август ойларида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошгани маълум бўлди
2019 йилнинг шу даврида 172 748 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 193 180 дона.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-август ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 172 748 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 193 180 дона.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-август ойларида 46 904 дона Nexia T-250, 52 202 дона Cobalt, 35 150 дона Lacetti-Gentra, 35 322 дона Damas, 18 275 дона Spark ҳамда 5 327 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 3 450 дона, 2 546 йилда - 2 169.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 131,0 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 154,3 минг.
2020 йил январь-август ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 630 донани ташкил этди (2019 йилда - 983).
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024