Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олий таълим муассасаларида 2019 йилда жами 30,5 минг нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритган. 2018 йилда бу кўрсаткич 26,7 минг нафарни ташкил этган.

Мазкур профессор-ўқитувчиларнинг жинси бўйича эътибор қаратадиган бўлсак, 43,2 фоизи аёллар ва 56,8 фоизи эркаклар ҳиссасига тўғри келади.

2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида 6401 нафар фан номзодлари, 4645 нафар доцентлар, 1811 нафар фан докторлари ва 1326 нафар профессорлар фаолият юритган.