Жаҳон | 16:51 / 21.09.2020
2358
1 дақиқада ўқилади

Таиландда атрофни ифлослантирган туристларга чиқиндилар почта орқали юборилади

 Паркка ташриф буюрувчиларни кузатиш ва топиш учун улар эндиликда ўз манзилларини кўрсатишлари шарт. Мабодо улар паркка чиқинди ташлаб кетишса, ўша чиқиндилар қоидабузарларга почта орқали юборилади.

Фото: TOP Varawut / facebook.com

Таиланддаги Кхао Яй парки ходимлари маҳаллий экологияни бузаётганларга қарши курашиш йўлини топишди. Улар туристларга ўзларидан кейин қолдирган чиқиндиларни почта орқали қайтариб юборишади, деб ёзади ВBC.

Паркка ташриф буюрувчиларни кузатиш ва топиш учун улар эндиликда ўз манзилларини кўрсатишлари шарт. Мабодо улар паркка чиқинди ташлаб кетишса, ўша чиқиндилар қоидабузарларга почта орқали юборилади.

Атроф-муҳит вазири Варавут Силпа-арча ўзининг Facebook аккаунтида жўнатишга тайёр қилиб қўйилган чиқиндилар солинган картон идишларга суратини жойлаштирди.

«Чиқиндингизни ўзингизга қайтаряпмиз», - дейилади вазирнинг постида.

Картон идиш устига эса «Буларни Кхао Яй миллий паркида унутиб қолдирибсиз» деб ёзиб қўйилган.

Бангкокда жойлашган Кхао Яй миллий парки майдони 2 000 кв. км бўлиб, туристлар орасида кенг оммалашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид