Хонанда 1969 йил 5 мартда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. 

Шуҳрат Қаюмов Миллий телерадиокомпания тизимида узоқ йиллар сухандон сифатида ишлади. Шунингдек, хонанда сифатида ҳам мухлислар қалбидан жой олди.

Унинг ўлими сабаби аниқ келтирилмаган. У 2016 йилнинг баҳори ва ёзида саломатлиги ёмонлашгани туфайли хорижга бориб даволанганди.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.