Ботулизм таёқчаси анаэроб, яъни кислородсиз шароитда ўсадиган микроблар оиласига мансуб. Бу микроблар спора (қобиқ) ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлгани сабабли ташқи муҳит таъсирларига жуда чидамли бўлиб, қайнатганда ҳам ўлмайди, 120 даража ҳароратда 30 дақиқада, спораси 20 фоизли зарарсизлантирувчи формалин таъсирида 24 соатда жонсизланиши мумкин. Бу микроб токсини меъда ва ичак шираси таъсирида ўз кучини йўқотмайди, у қонга сўрилиб, инсон организмини захарлайди. Ботулизм бактерияси ташқи муҳитда қуруқ шароитда, тупроқда узоқ йилларгача сақланади.
Ботулизм касаллиги асосан уй шароитида тайёрланган дудланган балиқ ва гўшт, сабзавот ва мева консерваларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади. Аҳоли ўртасида ботулизм билан хасталаниш асосан ноябрь ойидан бошланиб, май ойигача, яъни уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш даврида қайд этилади. Ботулизм билан касалланиш ҳоллари таҳлил қилинганда, асосан уй шароитида тайёрланган маринадланган бодринг, помидор, патиссон, қалампир, қўзиқорин, карам консервалари, бақлажон икраси ва дудланган балиқ каби маҳсулотларни истеъмол қилиш касаллик келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатмоқда.
Касалликнинг клиник белгилари тўсатдан бошланиб, беморлар хасталик бошланган вақтини аксарият ҳолларда аниқ айтадилар. Ботулизм ҳолсизланиш, бош оғриғи, оғиз қуриши билан бошланади. Баъзида кўнгил айниши, қайт қилиш, бош айланиши ва 1-2 маротаба ичнинг суюқ кетиши каби касаллик белгилари қисқа вақт кузатилади. Бундан ташқари, тўш суяги ортида оғриқ кузатилиб, тез-тез кекириш пайдо бўлади.
Шу ўринда оғриқ ва дамланиш ҳоллари ҳам учрайди. Қайт қилиш ва ич кетиши қисқа вақт давом этиб, неврологик белгилар бошланганидан сўнг одатда йўқолади. Ич кетиши тўхтаб, қабзият юзага келади, меъдадан озуқа моддаси эвакуацияси секинлашиб, ҳатто тўхтаб қолиши мумкин. Кўз олдида ''туман'', ''парда'' пайдо бўлиши, битта буюм иккита бўлиб кўриниши, кўз соҳасининг ҳаракати чекланиши, қорачиқлар кенгайиб, кўз қовоқларининг икки томонлама қисилиши, ютинишнинг қийинлашуви ёки умуман амалга ошмай қолиши, овоз ўзгариб пасая бориши ва тиниқлиги йўқолиши, оғир аҳволларда эса беморнинг гапига тушуниб бўлмаслик каби касалликнинг неврологик белгилари яққол намоён бўлади.
Ботулизм билан касалланишнинг олдини олиш учун қуйидаги оддий қоидаларга қатъий риоя қилишни тавсия этамиз:
- Бозорларда ва а










