Жаҳон | 17:13 / 16.10.2020
3737
2 дақиқада ўқилади

Франция қатъий карантиндан ойига 20 млрд евро зарар кўриши мумкин

Шу ҳафтада Францияда жорий этилган биргина комендантлик соатининг ўзи мамлакат иқтисодиётига бир миллиард еврога тушади.

Фото: EPA/Vostock-photo

COVID-19га қарши кураш доирасида қатъий карантин чоралари жорий этилиши Францияга ойига 15-20 млрд еврога тушиши мумкин, шу боис кескин чоралардан иложи борича қочиш керак, деди мамлакат иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мэр.

 "Биз умумий изоляция чораларини четлаб ўтишимиз лозим. Агарда фақат вирус фаол ҳудудларда изоляция режимини жорий этсак, ойига 5 млрд еврога яқин харажат қиламиз. Агарда тўлиқ изоляцияни жорий этадиган бўлсак, бу ойига 15-20 млрд еврога тушади", - деди Ле Мэр.

 Унинг қўшимча қилишича, шу ҳафтада Францияда жорий этилган биргина комендантлик соатининг ўзи мамлакат иқтисодиётига бир миллиард еврога тушади.

 Францияда жума куни коронавирус пандемияси бошланганидан буён суткалик ҳолатлар сони илк бор 30 мингдан ошди. Охирги бир ҳафта ичида 6,5 мингдан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 810 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 33,1 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзуга оид