АҚШ Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқармоқчи
Африкадаги Судан давлати бош вазири Америка раҳбарига ўз миннатдорлигини билдирган, чунки санкциялар Суданга жуда катта зарар етказган эди.
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп экстремизм қурбонлари ва уларнинг оилаларига миллионлаб долларлик товон пули тўлаганидан кейин Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқариш ниятини билдирди. Америка президенти бу ҳақида 19 октябрь куни твиттердаги саҳифасига ёзиб қолдирган.
«Катта ютуқларга эришаётган Суданнинг янги ҳукумати АҚШда терроризм қурбонлари ва уларнинг оилаларига 335 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу амалга оширилса, мен Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқараман», дейилган хабарда.
Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук Америка раҳбарининг ушбу қарорига муносабат билдирган.
«Президент Трампга терроризмга ҳомийлик қилган мамлакат сифатида Суданга қарши санкцияларни бекор қилиш ниятини билдиргани учун миннатдорлик билдираман, санкциялар Суданга катта иқтисодий зарар етказди», деб ёзган Судан раҳбари ижтимоий тармоқда.
Маълумки, Вашингтон Судан собиқ ҳукуматини терроризмга шерикликда айблаган. Американинг террорчиларга ҳомийлик қилган мамлакатлар рўйхатига бугунги кунда Эрон, Шимолий Корея ва Сурия киритилган.
Аввалроқ Суданнинг муваққат ҳукумати ва бир қанча айирмачи гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги тинчлик битимини тузганди. Чад, Қатар, Миср, Африка иттифоқи, ЕИ ва БМТ ушбу келишувда кафолатчи томонлар сифатида иштирок этган.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
22:43 / 21.10.2024
Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди
18:02 / 27.09.2024