Ўзбекистон | 13:31 / 24.10.2020
4672
1 дақиқада ўқилади

Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев сўз олди.

Унинг маълум қилишича, олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади. 

Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонларини Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид