Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2020-2021 йилда куз-қиш мавсумида электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида республика бўйича 441та бригада ташкил этилган.
Қайд этилишича, мазкур 441та бригада 329та махсус техникалар билан таъминланган. Авария рўй берганда трансформаторларни алмаштириш учун эса 364 та трансформатор захираси яратилган.
















