Компания келгусида бутловчи қисмлар етишмовчилигига дуч келади, чунки Тайваннинг TSMC компанияси 15 сентябрдан Huawei учун Kirin процессорлари етказиб беришни тўхтатди.
Huawei жорий йилнинг учинчи чорагида 51,7 миллион дона смартфон сотди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сотув ҳажмининг тушиб кетиши АҚШ санкциялари билан боғлиқ.
Умуман олганда, жаҳон смартфон бозорида сотув бир фоизга пасайган (348 миллион дона қурилма). Huawei савдоси асосан хориж бозорида пасайган, Хитой бозорида пасайиш 15 фоизни ташкил этган.
Huawei смартфонларида Google хизматларининг йўқлиги энг катта муаммо деб баҳоланмоқда. Компания келгусида бутловчи қисмлар етишмовчилигига дуч келади, чунки Тайваннинг TSMC компанияси 15 сентябрдан Huawei учун Kirin процессорлари етказиб беришни тўхтатди.
Бозорда Huawei ўрнини Xiaomi эгаллашга уринмоқда. Компаниянинг учинчи чоракда сотган смартфонлари 14,5 миллион донага кўпайган, Европадаги ўсиш эса 88 фоизни ташкил этган. Агар ўсиш шундай давом этадиган бўлса, Xiaomi дунёда Samsung компаниясидан кейин иккинчи ўринга кўтарилади.