2 ойда йўл қоидасини 8 марта бузган ҳайдовчидан 6,5 миллион сўмдан ортиқ жарима ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлимига йўл ҳаракати хавфсизлиги органларидан туманнинг Қурбонқашқар қишлоғида яшовчи фуқаро У.А.га нисбатан 8та қоидабузарлик бўйича жами 5 млн 352 минг сўм бўлган маъмурий жарима жазоларини мажбурий тартибда ундириш бўйича қарорлар келиб тушган.
Маълум бўлишича, У.А. ўзига тегишли бўлган «Lacetti» русумли транспорт воситасида 2 ой ичида 8 марта йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги ва ушбу ҳуқуқбузарликлар онлайн фото-видеорадарлар орқали тасвирга олингани аниқланган.
«Буни қарангки, ижро ҳужжатлари бўйича қарздор бюронинг туман бўлимига таклиф этилганида, ўз автомашинасида эмас, балки пиёда ташриф буюрган. Унга давлат ижрочиси томонидан 5 млн 352 минг сўм маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб бериши учун 15 кун ихтиёрий муддат белгиланган.
Бироқ, қарздор автомашинасини насияга сотиб юборганлиги, номаълум шахслар сотиб олганлиги, жаримани тўлаш учун имконияти йўқлигини маълум қилиб, ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этишдан бўйин товлаган.
Оқибатда, фото-видеорадарларга тушган У.А.га тегишли «Lacetti» русумли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан 30.10.2020 йилда 1.115.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ҳа деганда, автомашина топилавермагач қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан тунги вақтда ЙҲХГ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «Lacetti» русумли давлат белгили автомашина Учкўприк туман марказида айнан қарздор У.А. бошқариб кетаётган вақтда ушланган ва жарима майдончасига олиб кирилган.
Тонг отиши билан қарздор 8та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 5 млн 352 минг сўм маъмурий жарима ҳамда ижро ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлиги учун тайинланган 1 млн 115 минг сўм жарима пулларини бюронинг туман бўлимига етказиб келди.
Йўл ҳаракати қоидасини бузиш нафақат бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдиради, балки чўнтакка ҳам зарардир», дейилади МИБ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:27 / 17.11.2023
Тошкентда 44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси хатланди
16:51 / 03.06.2021
Жиззахда қарздор қарзи эвазига уйидаги жиҳозларни олиб кетган МИБ ходимларини калтаклади
09:06 / 27.04.2021
«Келтирилган важлар ўз исботини топмади» – МИБ Қорақалпоғистондаги раҳбарлар устидан тушган ариза бўйича маълумот берди
20:41 / 20.04.2021