Ўзбекистон | 13:24 / 21.11.2020
27889
1 дақиқада ўқилади

Ургут туманига янги ҳоким тасдиқланди

Ургут туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Маматжон Турдиев туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ургут туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан Ботир Жабборовнинг номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Маматжон Турдиев 2016 йилдан буён Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. 

Аввалроқ, Нарпай тумани ҳокими ўзгаргани хабар қилинганди

Мавзуга оид