Еврокомиссия коронавирусга қарши вакцина етказиб берилиши бўйича бешинчи шартномани тузди. Турли ишлаб чиқарувчилардан буюртма қилинган вакциналар дозаси 2 млрд.га етди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Германиянинг CureVac фармацевтика компанияси ишлаб чиқарган вакцинани етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.
"Биз қарийб 2 миллиард доза бўлғуси вакцинага буюртма бердик", – деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Урсула фон дер Ляйен вакцина йил охирига қадар етказилишига умид билдирди.
Маълумотларга кўра, Евроиттифоқ Pfizer-BioNTech ва CureVac компаниялари вакциналари учун 10 млрд доллардан ортиқ пул тўлаши мумкин.













