Спорт | 18:44 / 04.12.2020
15028
2 дақиқада ўқилади

Ташкилотчилар Майк Тайсон–Рой Жонс жангидан қанча даромад олишгани маълум қилинди

Ушбу жанг ташкилотчиларга 50 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Бу ММА жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гейжи жангидаги 675 мингта пуллик трансляциядан тушган пулдан қарийб икки бараварга кўпроқ.

Фото: Joe Scarnici / Handout Photo / USA TODAY Sports / Reuters

Америкалик боксчилар Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангнинг пуллик трансляциялари сони бир миллиондан ошди. Бу ҳақда MMAFighting сайти хабар қилди.

 Хабарда айтилишича, ушбу жанг ташкилотчиларга 50 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Бу ММА жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гейжи жангидаги 675 мингта пуллик трансляциядан тушган пулдан қарийб икки бараварга кўпроқ.

Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони 54 ёшли Майк Тайсон ва 4 та вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 51 ёшли Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали бокс жанги 29 ноябр куни бўлиб ўтди. Узоқ кутилган жанг дуранг билан якунланди ва бу натижадан ҳар икки боксчи норози бўлди.

 Нурмагомедов Гейжи билан 24 октябр куни UFC турнирида учрашди. Россиялик жангчи учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди ва фаолиятидаги 29-ғалабасига эришди. Жангдан сўнг у ММАдан кетишини айтди. Маълумот берилишича, у ғалабаси учун 6 миллион доллар олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид