Агентлик хабарига кўра, натижалар таҳлил қилинганда 24 фоиз раҳбар ходим аттестациядан ўтгани, 15 фоизи шартли ўтгани, 61 фоиз раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.  

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилиши айтилган.

Кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.