Очиқ мулоқотларда аҳоли ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасига оид мурожаатлари, ер ва кўчмас мулк билан боғлиқ муаммолари ўрганиляпти, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Илк қабул бугун, 15 октябр куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Кейинги очиқ мулоқотлар 16 октябр куни Беруний туманида, 17 октябр куни эса Урганч шаҳрида ўтказилади.

Сайёр қабуллар вақти ва манзили:

  • 16 октябр соат 10:00. Манзил: Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчаси 10д-уй (Ёшлар маркази биноси)

  • 17 октябр соат 10:00. Манзил: Урганч шаҳри Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 59/2-уй (Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси). Мўлжал: Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғи