Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Франция шарқидаги Савойя департаментида бортида 6 киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.
Департамент вакилининг хабар беришича, Франция навигация хизматига тегишли вертолёт Париж вақти билан 8 декабр соат 19да қулаган. Унинг бортида ушбу хизматнинг 4 ходими ва 2 қутқарувчи бўлган.
Вертолёт Албервил коммунаси яқинида 1800 метр баландликдан қулаган. Учувчи фалокат ҳақида сигнал беришга ва катапулта қилишга улгурган. У ҳозирда оғир аҳволда қолмоқда.
Вертолёт бортидаги одамларни қидиришга турли хизматларнинг 40дан кўпроқ ходими жалб қилинган.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен воқеа жойига боришини айтган ва ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик, қутқарувчиларга эса миннатдорлик билдирган.
Мутахассислар авиаҳалокат сабабларини тергов қилишга киришиб кетишган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:32 / 13.06.2026