17:10 / 20.12.2020
18597

«Пахтакор» 13-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Машарипов Паненка услубида гол урди

Ўзбекистон кубоги финали доирасида Наманганда ўтган жорий мавсумнинг сўнгги учрашувида «Пахтакор» ОКМКга қарши майдонга тушди.

Фото: FC Pakhtakor

Кетма-кет учинчи йилда ҳам кубок финали доирасида ўзаро учрашган бу клублар ўртасидаги баҳсда Шота Арвеладзе шогирдлари Миржалол Қосимов жамоаси устидан йирик ҳисобда зафар қучишди.

Драган Черан 28 ва 46-дақиқалардаги голи эвазига дублга эришган бўлса, 59-дақиқада ўзбек футболи тарихида илк марта VAR орқали белгиланган пенальтини Жалолиддин Машарипов «Паненка услуби»да ижро этиб, финалда йирик ҳисоб қайд этилишини таъминлади – 3:0.

Кетма-кет иккинчи йил ҳам ОКМКни мағлуб этиб совринга эга чиққан «Пахтакор» 13 карра Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги-2020. Финал
ОКМК – «Пахтакор» - 0:3

Наманган. «Марказий» стадион.
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Серазитдинов (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Шавкат Насибуллаев (Наманган).
VAR-асситент: Aзиз Aсимов, Тимур Гайнулин (Тошкент)
Голлар: Драган Черан 28, 46, Жалолиддин Машарипов 59, пенальти.
ОКМК: 35. Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев (4.Миржамол Қосимов, 75), 7.Элгужа Григалашвили (77.Арслонмурод Амонов, 62), 11. Мурод Тошматов (31.Сайдулло Раҳматов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (30.Жасур Умаров, 75), 21. Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 62), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94. Ҳусниддин Ғофуров.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрам Комилов (29.Владимир Козак, 90), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сиддиқов, 83), 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 72), 20.Одил Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов (27.Сардор Собирхўжаев, 72), 77.Эрен Дердийўқ.

Top