Каттақўрғонда уч нафар фарзанди вафот этган оила ис газидан заҳарлангани маълум бўлди
Кеча, 12 январ куни Каттақўрғон туманида бир оиланинг беш нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида жабрланган ва вояга етмаган уч нафар бола вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Кеча Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида жабрлангани ва оиланинг уч нафар фарзанди вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Самарқанд вилоят прокуратураси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.
Маълум бўлишича, 2021 йил 12 январ куни соат 10:00 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Д.Ж., унинг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган С.О., уларнинг вояга етмаган фарзандлари 2012 йилда туғилган С.П., 2016 йилда туғилган М.П. ва 2019 йилда туғилган Ш.П.лар яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.
Вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П.лар ҳодиса жойида вафот этган ва суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, уларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ис газидан заҳарланиш ташхиси қўйилган оила бошлиқлари Д.Ж. ва С.О.га ҳозирда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
17:32 / 19.12.2024