Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда қанча турар жой фойдаланишга топширилгани маълум бўлди
Фото: Kun.uz / архив
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республика бўйича жами 61,3 мингта ёки 12,7 млн квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди.
Турар жойларнинг асосий қисми, яъни 90,3 фоизини уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.
Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар жойлар улуши 4,8 фоизга тенг бўлди, қолган 4,9 фоиз турар жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.
Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар жойларнинг 68,2 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар жойларнинг 82,3 фоизи қишлоқ жойларда қурилган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:33 / 24.04.2026
Жаҳон кўчмас мулк бозорида совиш: нархлар тушмоқда
19:54 / 14.04.2026