Ўзбекистон | 11:47 / 22.01.2021
9795
2 дақиқада ўқилади

23 январ куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 23 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Самарқанд вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид