Ёмғир ва қор кўринишидаги кучли ёғингарчиликлар билан ўтган бир неча совуқ кунлардан кейин дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво устунлик қилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража илиқни ташкил этади, кундузи эса аста-секин кўтарилиб, +10…+15 даражагача етади.
Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 13 ноябр куни жанубда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+4, кундузи эса +13…+15 даража илиқ атрофида бўлади












