Гидрометеорология хизмати агентлигининг тезкор ахборотига кўра, 13 ноябрь куни ёғиши кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.
Хусусан, қуйидаги ҳудудларда сел хавфи мавжуд:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳри.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши натижасида кўчалар, аҳоли яшаш жойлари ва бошқа пастқам ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжудлиги таъкидланган.













