Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда ўзини ўзи изоляция қилган фуқароларга пул тўлаш таклиф қилинмоқда
Буюк Британияда учинчи марта локдаун эълон қилинган, мамлакат коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Европада етакчилик қилмоқда.
Британия ҳукумати амалдорлари коронавирусга мусбат тест топширган фуқароларнинг уйда ўтиришлари учун пул тўланишини таклиф қилишмоқда.
Тайёрланган режага кўра, бундай фуқароларга 500 фунт стерлингдан (685 доллар) пул тўлаш кўзда тутилмоқда. Ҳозирча мазкур молиявий ёрдамни карантин вақтида уйда ўтиришга мажбур энг кам даромадга эга бўлганларга тўлаш кўзда тутилган.
Ушбу ташаббус ойига тахминан 2 млрд фунт стерлингга тушади, деб ёзади ҳужжат лойиҳаси билан танишган The Guardian нашри.
Буюк Британияда учинчи марта локдаун эълон қилинган, мамлакат коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Европада етакчилик қилмоқда.
Мамлакат бош вазири Борис Жонсон локдаун ёз фаслигача давом этиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026