Яшнобод туманида 4та машина иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида видеолавҳа тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 январь куни тахминан соат 15:40да Кичик ҳалқа автомобиль йўли, «Ашхобод парки» яқинида тўртта автомобил тўқнашган.
Хабарда айтилишича, 35 ёшли Д.Т. бошқарувидаги Matiz автомобили, 46 ёшли А.А. бошқарувидаги Spark автомобили, 42 ёшли Д.И. бошқарувидаги Toyota автомобили ҳамда 47 ёшли С.С. бошқарувидаги Nexia автомобили иштирокида ЙТҲ рўй берган.
Ҳодиса оқибатида Matiz автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 44 ёшли Б.М., Toyota ҳайдовчиси ҳамда Nexia автомобили йўловчилари, 36 ёшли А.С. ва 7 ёшли Р.С. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.
ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, Matiz автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиққан.
Терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024