Ўзбекистон | 10:32 / 03.02.2021
10093
1 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди

Ўзбекистонда бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Қайд этилишича, Сенат кенгашининг 2021 йил 1 февралдаги қарори билан бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди.

Сенат аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг 2021 йил 26 январдаги тавсияларини кўриб чиқиб, қуйидагиларга мақом берилди:

Орал Атаниязова — «Адолатли сенатор»;

Маҳмуджон Тоиров — «Халқпарвар сенатор»;

Фармон Тошев — «Меҳнаткаш сенатор»;

Сайёра Баратова — «Фахрий сенатор»;

Баҳром Мамажонов — «Фахрий сенатор»;

Шукуржон Маматқулов — «Фахрий сенатор» мақоми.

ЎзА хабарига кўра, ушбу мақомларга сазовор бўлган сенат аъзолари ҳамда собиқ сенаторлар сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид