Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантириб борилади.

Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:

  • хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
  • ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
  • вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

Маълумот қилинишича, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Хориждаги меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш жамғармалари ташкил этилди.

Аввалроқ, хорижда ишлаётган ўзбек мигрантларининг сони эълон қилинганди.