Агентлик маълумотига кўра, бир ой давомида ҳамюртларга яшаш, ишлаш, тиббий ва ҳуқуқий хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплашда ҳам кўмак берилган.

Хусусан:

  • 409 та ҳолатда вақтинча яшаш ва ишлаш жойи харажатлари қопланган;

  • 171 та ҳолатда адвокатлик ва бошқа ташкилотлар хизматлари учун тўлов амалга оширилган;

  • 19 та ҳолатда тиббий харажатлар қопланган;

  • 329 нафар фуқарога ижтимоий ёрдам, жумладан, ишга жойлашишда кўмак кўрсатилган.

Россияда меҳнат ҳуқуқлари ва миграция масалалари бўйича ёрдамга эҳтиёж сезган фуқаролар ваколатхонанинг +7 (495) 803-40-00 рақамига мурожаат қилиши мумкин. Колл-марказ кеча-ю кундуз ишлайди.