ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Шерзод А.дан фирибгарлик йўли билан 152 млн сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Маҳмуджон Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда”, - дея якунланган хабар.