Маскнинг бойлиги 15 млрд долларга камайди ва дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди
Tesla акциялари нархи 8,6 фоизга арзонлади. Нарх тушиши Маскнинг твиттерда ёзган изоҳи билан ҳам боғлиқ. Бизнесмен биткойн ва Ethereum курси «ростдан ҳам юқоридек кўринмоқда» деб ёзганди.
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди. Tesla акциялари нархи пасайиши натижасида унинг бойлиги 15,2 млрд долларга камайиб, 183 млрд долларга тушиб қолди.
Tesla акциялари нархи 8,6 фоизга арзонлади, бу сентябрдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич, деб ёзади Bloomberg. Нарх тушиши Маскнинг твиттерда ёзган изоҳи билан ҳам боғлиқ. Бизнесмен биткойн ва Ethereum курси «ростдан ҳам юқоридек кўринмоқда» деб ёзганди.
Маск бу изоҳни Tesla криптовалютага 1,5 млрд доллар инвестиция киритгани тўғрисида хабар қилганидан икки ҳафта ўтгач ёзди. Маск 19 феврал куни компаниянинг биткойнга пул тикишини ақлсизлик деб атади.
Tesla акциялари нархи пасайгач, Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринга тушиб қолди. Уни бойлиги 186 млрд долларга тенг бўлган Amazon асосчиси Жефф Безос қувиб ўтди.
Мавзуга оид
23:28 / 23.10.2024
Маск Амбанига қарши: миллиардерлар Ҳиндистонда сунъий йўлдош интернети учун курашади
19:25 / 22.10.2024
Илон Маск америкалик сайловчиларга пул тарқатмоқда. Бу қонунийми?
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
11:00 / 17.10.2024