SpaceX ва Tesla компаниялари чиплар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Terafab мажмуасининг рендер тасвирларини намойиш қилди.

Маълумот берилишича, мажмуанинг майдони қарийб 9,3 млн квадрат метрни ташкил этади.

Tesla матбуот хизматига кўра, у Техас штатидаги Граймс округида қурилади.

Бу ерда Tesla автомобиллари ва роботлари учун микросхемалар, SpaceX ҳисоблаш тизимлари учун чиплар тайёрланади.

«Terafab дунёдаги энг катта ва энг қимматли бино бўлади», — дея таъкидлаган Илон Маск.

Қайд этилишича, мажмуа майдони Пентагон биносидан тахминан 50 баравар катта бўлади.