Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, уларнинг мурдалари 27 феврал куни соат 20:50ларда «Фирдавсий» МФЙ, Инжобод кўчасида ижарада яшаб келган уйдан топилган. Жами беш нафар талаба – Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда Инҳа университети 1-босқич талабаси С.Х. вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 27 феврал кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.







