3 мартда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва деярли нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Пойтахтда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 11-13 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.