Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маст киши ароқ шишаси билан «улфат»ининг бошига уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Фото: Тергов департаменти
Самарқанд туманида спиртли ичимлик ичиб маст бўлган шахс «улфат»ининг бошига ароқ шишаси билан уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 март кунидан 2 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Самарқанд тумани Шўрбойча маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонада 48 ёшли Ю.О. таниши 34 ёшли С.Б. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлган.
Шундан сўнг, «улфатлар» ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқади ва Ю.О. «шишадоши» С.Б.нинг бошига ароқ шишаси билан урган. Оқибатда С.Б. ўзини бошқара олмай бино ертўласига йиқилиб тушади ва ҳодиса жойида вафот этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026