Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
75 километр масофадаги мактабга қатнаётган ўқитувчи қизга чипта бепул қилиб берилди
Kun.uz сайтида поплик ўқитувчи қиз Муниса Мелибоева ҳақида мақола эълон қилинганди. Унда қаҳрамоннинг 2017 йилдан бери ҳар куни 75 км йўл босиб ишга бориши, Попдан Наманган шаҳридаги мактабга қатнаб дарс бериши ҳақида ҳикоя қилинади.
Муниса Мелибоева ҳар иш куни соат 7:15да поездда йўлга чиқади ва поезддан тушганидан кейин ҳам мактабгача яна 9 км йўл босади. Ўз касбининг фидойиси бўлган ушбу ўқитувчи қиз ҳар куни темир йўлдан фойдаланишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ томонидан унга имтиёзли сертификат тақдим этилди.
Жамият Aхборот-таҳлилий медиа марказининг хабар беришича, Муниса Мелибоева ушбу сертификат билан 6381/6382-сонли «Қўқон–Наманган» йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларда «Поп–Наманган» ва «Наманган–Поп» йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриш имкониятига эга бўлди.
Ёш ўқитувчи бу унинг учун 8 март байрамига ўзига хос совға бўлганини айтиб миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026