Вақт билан синалган сифат излаяпсизми? Экологик хавфсизлиги текширилган, узоқ вақт давомида танланган керакли материаллардан ясалган, чидамлилиги заводимизнинг 120 йиллик тарихи билан тасдиқланган, бизнинг малакали муҳандисларимиз томонидан ишлаб чиқилган эргономиклик ва дизайн сизни қизиқтиряптими?

Сизга ювиниш жараёнига қулайлик ва мамнуният олиб келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулот борасидаги талаб ва истакларингини ҳурмат қиламиз. Hansgrohe – бу сиз ишонишингиз мумкин бўлган сифат!

Қўшжўмрак (смеситель) танлашда харидор нималарга эътибор қаратиши керак?

Аввало, сантехника ва душ ускунасига ажратмоқчи бўлган маблағингиз ҳақида гаплашайлик:

  • Агар сиз сув шовқини ва душдан тушаётган томчининг овозидан ҳоли тун хотиржамлигига эга бўлишга тайёр бўлсангиз;
  • Кўп ишдан чиқадиган қўшжўмрак (смеситель) ёки душ лейкасини янгилаш мақсадида қурилиш бозорларига тез-тез боришдан воз кечишни истасангиз;
  • Агар арзон ва хавфсиз бўлмаган материаллардан қилинган, нотаниш брендларнинг қўшжўмрак (смеситель) ёки душ лейкаларининг оилангиз саломатлигига  зарар етказиши мумкинлигидан хавотир олсангиз;
  • Иссиқ сув ва совуқ сув учун ҳар ойги тўлов квитанцияларингиздаги сумманинг камайтиришни хоҳласангиз;

заводимизнинг малакали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган сифатли маҳсулотни танланг. Ушбу маҳсулотларни харид қилар экансиз, юқорида санаб ўтилганларнинг барчасига бирваракайига ва узоқ йиллар учун эга бўласиз.

Турли жойларда сотиладиган қўшжўмрак (смеситель)лар ва душ лейкаларининг нархи ўртасидаги фарқ қаердан пайдо бўлади?

Нархлардаги тафовут, аввало, сантехника маҳсулоти учун ишлатилган материаллар ва хом ашёнинг қийматидан келиб чиқади. Нархига яна техника инновациялари, дизайн ва эргономикани ишлаб чиқиш, узоқ муддат фойдаланишлик, сувни тежаш опцияси ва маҳсулотларни кундалик парвариш қилиш кабилар ҳам таъсир қилади. Расмий дилерлар дўконларидан ва дистрибьютерлардан сантехника буюмларини харид қилар экансиз, оригинал буюмларнинг «нусха»лари ёки «реплика»ларидан ўзингизни ҳимоя қилган бўласиз.