Тадбир давомида 36 ёшли Элёрбек М. Қирғизистон фуқароси, 48 ёшли Умар Р. билан Асака тумани “Кужган” МФЙ ҳудудида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 18 000 АҚШ доллари эвазига 1,8 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтларида ушланган.
Қайд этилишича, уларни Олтинкўл тумани “Жалабек” МФЙ ҳудудида жойлашган чойхонада 52 ёшли Ҳасанбой Я. Россия фуқароси, 36 ёшли Муҳиддин М. кутиб ўтирганликлари аниқланган ва уларнинг ёни кўздан кечирилганда, жами 0,78 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Умар Р., Элёрбек Р., Муҳиддин М., ва Ҳасанбой Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.












