Андижон вилоятининг Асака тумани «Ниёзботир» МФЙ ҳудудидан ўтган «Асака — Қува» автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумот берилишича, 17 октябр куни соат 23:00 ларда 2004 йилда туғилган А.О. ўз бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган.

Бунинг оқибатида у рул бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган.

Хабар қилинишича, мазкур ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомашинага техник шикаст етган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.