Жорий йилнинг 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида «Нексия-3» ва «Спарк» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тўқнашувдан сўнг ҳар икки машинада ёнғин келиб чиққан. Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ, чунки ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. 

Қайд этилишича, бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Ёнғин уч дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган.