Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакадаги мактабда ўқитувчи она ўқувчи ўғлини ургани тасвирлари тарқалди. Туман ХТБ муносабат билдирди
Андижондаги мактабда ўқувчини дўппослаган ўқитувчи иши бўйича маълумот берилди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Асака туман халқ таълими бўлими мутасаддиларининг Kun.uz мухбирига маълумот беришича, мазкур ҳолат тумандаги 49-умумтаълим мактабида содир бўлган.
Видеолавҳада акс этган воқеада мактабнинг бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси бўлган М.У. ушбу мактабнинг 4-Б синфида таҳсил оладиган фарзанди И.М.ни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолгани учун синф раҳбари Ш.Эргашева ўқувчини суриштириб, у дарсда иштирок этмаганини айтгани бўлган, шундан кейин она аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.
Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат қилинган.
«Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан туман халқ таълими бўлими зарурий чораларни кўриб, тегишли ишларни олиб боради ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарни ҳамкорликка чақиради», дейилади Асака туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026