Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳамқишлоғининг 6000 доллар пулини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, ўзининг ҳамқишлоғини 6000 АҚШ долларига чув туширган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 22 март куни Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғида яшовчи М.А. ҳамқишлоғи Т.Б.нинг фирибгарлиги юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга мурожаат қилган.
Мурожаатда маълум қилинишича, Т.Б. 2020 йил 22 октябрь куни ҳамқишлоғи М.А.га 6000 доллар эвазига аптека маскалари келтириб беришни ваъда қилиб, ундан пулни олган. Бироқ маҳсулотларни келтирмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.