Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқарони интернет тармоқлари орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фуқаролар Б.Ю. ва С.А. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ғ.нинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирларни интернет тармоқларида тарқатиб, уларни шарманда қилиш билан қўрқитиб, эвазига 1 000 доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Б.Ю. ва С.А. фуқаро Ғ.дан талаб қилинган 1 000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Б.Ю. ва С.А.ларга нисбатан жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда икки кишини 1 500 доллар эвазига ишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Қашқадарёда ҳамқишлоғининг 6000 доллар пулини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди