Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
31 март куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
31 мартда кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 10-12 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кундуз куни 2 даража совуқ - 3 даража илиқни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:59 / 02.02.2026
🔴 LIVE: Илиқ баҳорий ҳафта
21:41 / 29.01.2026
Феврал ойи январга нисбатан илиқроқ бўлиши кутилмоқда – Гидрометеорология хизмати
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026