Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда журналистга қўл кўтарган вазир истеъфо берди
18 март куни журналист Пайлак Фаградян Аршакянни ўзига ҳужум қилишда айблаганди.
Арманистон юқори технологиялар саноати вазири Акоп Аршакян истеъфога чиқди. У бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
"Бугун юқори технологиялар саноати вазири лавозимидаги охирги иш куним. Арманистон фуқароси сифатида мансабдор шахс фуқарога нисбатан зўравонлик қилиши мумкин эмас деб ҳисоблайман, биз зўравонликсиз жамият сари интилишимиз керак. Бунинг устига, Арманистонни халқаро майдонда ифода этувчи мансабдор шахс сифатида жамиятга ўрнак бўлишим лозим", - деб ёзди у.
18 март куни журналист Пайлак Фаградян Аршакянни ўзига ҳужум қилишда айблаганди.
Унинг хабар қилишича, воқеа Еревандаги қаҳвахоналардан бирида юз берган. Аршакян иш вақтида қаҳвахонада нима қилиб юргани тўғрисидаги саволдан сўнг журналистга ташланган.
Фаградяннинг сўзларига кўра, вазир унинг компьютерига зарар етказган. У воқеа тасвирланган видеони Mediaport Telegram-каналига жойлаштирган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026