10:57 / 01.04.2021
2234

Самарқандда электр энергияси бўйича истеъмолчи зарарига қилинган ҳисоб-китоблар аниқланди

Жорий йилнинг март ойида Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида фаолият юритувчи “Бекмурод Барака Замини” хусусий корхонаси, Самарқанд туманида фаолият юритувчи “Мадина Зар Нур” МЧЖ ва “Самавтосозлаш” МЧЖ мурожаатларига асосан туман электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари томонидан 2020 йил йил давомида уларнинг ҳисоб карталарига истеъмол қилинган электр энергиясидан ташқари киритилган ҳисоб-китоблар амалдаги қоида ҳамда низом талаблари асосида риоя этилган ҳолатда бажарилгани юзасидан ўрганиш ўтказилди.

“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бўлими томонидан ўрганиш натижасида, “Бекмурод Барака Замини” хусусий корхонасига тегишли қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пунктида актив ва реактив энергиянинг технологик йўқолишлари, истеъмолчи томонидан реактив энергияни компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмагани учун қувват коэффициентининг пасайиши оқибатида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқолишларини ҳисоблашда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Ушбу камчилик ортидан истеъмолчининг ҳисоб картасига жами 24 709 кВт*соат актив энергия бўйича 11 119 050 сўм ортиқча тўловлар киритилгани аниқланди.

Бундан ташқари, “Мадина Зар Нур” МЧЖга тегишли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктида ҳам шу каби ҳолат кузатилган. Ушбу камчилик ортидан истеъмолчининг ҳисоб картасига жами 13 719 кВт*соат актив энергия бўйича 6 173 550 сўм, “Самавтосозлаш” МЧЖга тегишли қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пунктида эса аниқланган камчилик ортидан истеъмолчининг ҳисоб картасига жами 13 644 кВт*соат актив энергия бўйича 6 139 800 сўм ортиқча тўловлар киритилганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Самарқанд ҲЭТК” АЖ раҳбариятига берилган кўрсатмага асосан мазкур ҳолатлар юзасидан истеъмолчилар мурожаати қаноатлантирилди.

Top