Фармонга асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятига уларнинг самарадорлигини ошириш ва ортиқча хизмат юкламасини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилади.
Хусусан:
- «E-inspektor» электрон комплекс тизимини татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида иш юритуви мақбуллаштирилади;
- профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш бўйича электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича «Е-ma’muriy ish» ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизими яратилади;
- маҳаллаларда жиноятларни муҳокама қилиш жараёнларини масофадан туриб назорат қилиш бўйича электрон модул татбиқ этилади;
- «E-hisobot» ахборот тизимини яратиш орқали профилактика хизматида ҳисоботлар унификация қилинади ва у бошқа ташкилотларнинг идоравий ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади.
Бундан олдин, кучишлатар органлар ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий маълумотларини тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланиши хабар қилинганди.














